АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Мурод Хидир 84 ёшида вафот этди

Бугун Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Мурод Х...

Бугун Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Мурод Хидир 84 ёшида вафот этди.

Мурод Хидир 1939 йилда Қашқадарё вилояти Китоб тумани Олақўйлиқ қишлоғида туғилган. 1962 йилда Самарқанд давлат университетининг филология факультетини тамомлаган. У “Қашқадарё ҳақиқати” ва “Келажак тонги” газеталаридаги публицистик мақолалари билан элга танилган. “Гулистон”, “Шарқ юлдузи” ва “Санъат” журналларида ҳам фаолият юритган. “Сирли олам” журнали, “Қалб кўзгуси” ва “Соҳибқирон юлдузи” газеталарида бош муҳаррирлик вазифасини бажарган. Шунингдек, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида турли лавозимларда ишлаган.

Мурод Хидир “Қирғоқлар”, “Aму соҳиллар бўйлаб”, “Кўзача ва бўтача”, “Тошкўл”, “Кийикча ва бўйноқ”, “Ҳарф ўйини” каби китоблар муаллифи саналади.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси жамоаси Мурод Хидирнинг вафоти муносабати билан унинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.

Жаноза эртага пешин намозидан сўнг Қашқадарё вилояти Китоб тумани Олақўйлиқ қишлоғидаги Ғайрат Хидиров хонадонида ўқилади. Марҳум ўзи туғилиб ўсган маскандаги Ғойиб ота қабристонига қўйилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Наманганда жинсий зўравонликка оид ишда далилларни сохталаштирган собиқ терговчи қамалди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 14:23

    Наманганда жинсий зўравонликка оид ишда далилларни сохталаштирган собиқ терговчи қамалди

    Тергов жараёнида аниқланишича, у гумонланувчи номидан тушунтириш хати тайёрлаб, унга жабрланувчи жинсий алоқага ўз ихтиёри билан рози бўлгани ҳақидаги маълумотларни киритган.

    'Сурхондарёда сел Тожикистонга ўтиш кўпригини чўктирди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 14:20

    Сурхондарёда сел Тожикистонга ўтиш кўпригини чўктирди

    Маълум қилинишича, 21 июнь куни кузатилган сел тошқини оқибатида туманнинг “Боғи Самарқанд” ва “Ширин” маҳаллалари ҳудудидаги айрим аҳоли хонадонлари ҳамда томорқаларига сув кирган.

    'Андижонда эркак ўғли билан жанжаллашган ўсмирни калтаклагани айтилмоқда'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 14:17

    Андижонда эркак ўғли билан жанжаллашган ўсмирни калтаклагани айтилмоқда

    Ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятида эркакнинг вояга етмаган болани ураётгани акс этган видео тарқалди.

    'Бўзсув каналида оқиб кетган иккинчи боланинг ҳам жасади топилди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 13:44

    Бўзсув каналида оқиб кетган иккинчи боланинг ҳам жасади топилди

    Ҳодиса юзасидан қутқарувчилар томонидан бир неча кун давомида қидирув ишлари олиб борилди. 21 июнь куни болалардан бирининг жасади топилган эди.

    'Ўзбекистонда қарийб 500 та ёқилғи қуйиш шохобчаси фаолияти тўхтатилди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 12:34

    Ўзбекистонда қарийб 500 та ёқилғи қуйиш шохобчаси фаолияти тўхтатилди

    Қайд этилишича, республика бўйича жами 6 минг 196 та суюлтирилган ва сиқилган газ, нефть маҳсулотлари қуйиш шохобчалари ҳамда газ тўлдириш станция ва пунктлари текширувдан ўтказилган.

    'Туркияда тўйда ҳавога ўқ узиш оқибатида 11 киши жароҳатланди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 12:23

    Туркияда тўйда ҳавога ўқ узиш оқибатида 11 киши жароҳатланди

    Ҳодисадан кейин ўсмир полиция бўлимига олиб кетилган. Ҳозирда воқеа юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.