АсосийDunyo

Қозоғистонлик 10 ёшли болада мия эхинококкози аниқланган

'Қозоғистонлик 10 ёшли  болада мия эхинококкози аниқланган'ning rasmi

Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида 10 ёшли боланинг миясидан қурт олиб ташланди. Бу ҳақда маҳаллий Otyrar нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, бола доимий бош оғриғидан шикоят қилган. Магнит-резонанс томография ёрдамида шифокорлар болада мия эхинококкозини аниқлаган. Бу жуда кам учрайдиган касаллик ҳисобланади.

Натижада шифокорлар болада 2 соат давомида жарроҳлик амалиётини олиб борган. Унинг миясидан 10-15 га яқин 15 сантиметргача бўлган тасмасимон қуртлар олиб ташланган. Бемор 2 кун интенсив терапияда ётган, кейин палатага ўтказилган. Бир ҳафта ўтгач, бола уйга юборилган. Ҳозирда у шифокорлар назоратида.

Миянинг эхинококкози — марказий асаб тизимининг касаллиги. Паразитлар танага гигиена қоидаларига риоя қилмаслик оқибатида киради. Ўз вақтида даволанмаса, эхинококкоз ўлимга олиб келиши мумкин.

    Бошқа янгиликлар