АсосийДУНË

Гонконгда “Ажойиб янги дунё” халқаро форуми бўлиб ўтди

Гонконг (ХХР)да “Бир макон, бир йўл” ташаббусининг 10 йиллик юбилейи муносабати билан “Ажо...

Гонконг (ХХР)да “Бир макон, бир йўл” ташаббусининг 10 йиллик юбилейи муносабати билан “Ажойиб янги дунё” халқаро форуми бўлиб ўтди. Бу ҳақда Марказий Осиё халқаро институти Матбуот котиби Darakchi.uz'га маълум қилди.

Хабарда айтилишича, Марказий Осиё халқаро институти директори Владимир Норов мазкур анжумандаги чиқишида ШҲТнинг Самарқандда бўлиб ўтган саммитида старт олган, кейинчалик Жанубга қараб – Туркманистон ва Эрон орқали Туркиягача чўзиладиган, Хитойдан Европага олиб борувчи йўлни 900 километрга қисқартириб, юк ташиш муддатини саккиз суткага камайтирадиган "Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон" темир йўл тармоғи лойиҳаси "Маконлар ва йўллар" ташаббусини амалга оширишда тарихий аҳамият касб этишини қайд этди.

Ўзбекистон Марказий ва Жанубий Осиё минтақаларининг ўзаро боғлиқлигини ҳам, жумладан, "Термиз–Мозори-Шариф–Кобул–Пешовар" темир йўли қурилиши орқали қўллаб қувватлайди.

Ушбу йўналиш нафақат "Маконлар ва йўллар" ташаббусининг логистик имкониятини оширади, балки Афғонистонда тинчлик ўрнатилишига ва "Шимол – Жануб", йўналишида савдо-иқтисодий алоқаларни ҳам кенгайтиради.

Таъкидлаш жоиз, Марказий Осиё ШҲТ ва “Бир макон, бир йўл” ташаббуси учун ҳал қилувчи минқата ҳисобланади ва мазкур лойиҳалардаги иштироки билан келгусидаги иқтисодий ва сиёсий тараққиёт жараёнини таъминлаш учун юқори салоҳиятга эга.

Масалан, 30 йилдан ортиқроқ вақт мобайнида Марказий Осиё давлатлари ва Хитой ўртасидаги ўзаро алоқалар кескин ривожланиш суръатини намоён қилди ва стратегик шериклик даражасига кўтарилди.

Фақат 2022 йил давомида Хитойнинг Марказий Осиё мамлакатлари билан савдо айланмаси 45.4 фоиз ошиб, шунга мос равишда, маҳсулот айирбошлаш 49 миллиард долларга етди. ХХР раиси Си Цзиньпин баёнот берганидек, ушбу кўрсаткични 2030 йилга бориб 70 миллиардга етказиш режалаштирилган.

Шу билан бирга яна бир муҳим жиҳатга эътибор қаратиш ўринли. Марказий Осиё ва Хитой давлат раҳбарларининг 2022 йил 25 январда бўлиб ўтган онлайн-саммитида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев тўсиқларсиз савдони, саноат кооперацияси ва маҳаллийлаштириш (локализация)нинг умумий маконини таъминлашга қаратилган "Марказий Осиё – Хитой" Янги иқтисодий мулоқот стратегиясини ишлаб чиқишни таклиф қилди.

Ўзбекистон, шунингдек, Марказий Осиёда Хитой билан биргаликда барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланишни таъминлашга кўмаклашадиган узоқ муддатли ва ўзаро манфаатли қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, минтақа давлатлариниглобал иқтисодиётва транспорт-логистика йўлаклари тизимига интеграциялаш ташаббусларини илгари сурмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Филиппиндаги мактабда юз берган отишмада уч нафар ўқувчи ҳалок бўлди'ning rasmi

    ДУНË Бугун 11:04

    Филиппиндаги мактабда юз берган отишмада уч нафар ўқувчи ҳалок бўлди

    Маълум қилинишича, ҳодиса 22 июнь куни эрталаб Таклобан шаҳридаги San Jose National High School мактабида содир бўлган.

    'Андижон ҳокими Виктория Боня билан тушган суратини блогер Instagram’га жойлаштирди'ning rasmi

    ДУНË Бугун 09:50

    Андижон ҳокими Виктория Боня билан тушган суратини блогер Instagram’га жойлаштирди

    21 июнь куни Янги Андижон шаҳрида “Янги Ўзбекистонни ёшлар қуради” шиори остида гала-концерт бўлиб ўтган.

    'Украина Россия ҳудудига юзлаб дронлар билан ҳужум қилди'ning rasmi

    ДУНË Бугун 08:30

    Украина Россия ҳудудига юзлаб дронлар билан ҳужум қилди

    Воронеж вилояти раҳбари Александр Гусевнинг маълум қилишича, вилоят осмонида тун давомида 18 та учувчисиз учиш аппарати уриб туширилган.

    'Канадада 93 ёшли миллиардерга жинсий зўравонлик бўйича ҳукм чиқарилди'ning rasmi

    ДУНË 21.06.2026 17:14

    Канадада 93 ёшли миллиардерга жинсий зўравонлик бўйича ҳукм чиқарилди

    Канадада миллиардер Френк Стронах жинсий зўравонликда айбдор деб топилди

    'Қримда дрон ҳужумларидан сўнг ёқилғи таъминоти чекланди'ning rasmi

    ДУНË 21.06.2026 15:52

    Қримда дрон ҳужумларидан сўнг ёқилғи таъминоти чекланди

    Маълумотларга кўра, ёқилғи фақат Қримнинг ҳаёти ва хавфсизлигини таъминловчи давлат хизматлари учун ажратилади.

    'Туркияда университет имтиҳонига кетаётганлар аварияга учради'ning rasmi

    ДУНË 21.06.2026 12:19