АсосийDunyo

АҚШ ва Жанубий Корея қўшма ҳарбий машғулотларни бошлади

'АҚШ ва Жанубий Корея қўшма ҳарбий машғулотларни бошлади'ning rasmi

17 апрель куни Жанубий корея ва АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг кенг кўламли ҳарбий машғулотлари бошланди. Бу ҳақда "Yonhap" агентлиги хабар берди, дея ёзмоқда "zamon.uz".

Маневрларда жами 110 га яқин самолёт, жумладан, Ф-35А қирувчи, ФА-18 қирувчи-бомбардимончи ва А-10 ҳужумчи самолётлари иштирок этиши керак. Март ойи бошида Сеул ва Вашингтон бир қатор ҳарбий машғулотлар, жумладан, охирги беш йилдаги энг йирик “Озодлик қалқони” номли машғулотларини ўтказган эди. АҚШ ва Жанубий Корея бундай фаолликни КХДР таҳдидларига жавоб бериш зарурати билан изоҳламоқда. Айни пайтда таҳлилчилар фикрича, Корея ярим оролидаги вазият Вашингтон учун минтақадаги ҳарбий иштирокини ошириш учун баҳона, холос.

Маневрлар Кванжу ҳаво кучлари базасида бошланади ва 12 кун давом этади.

Сеулнинг таъкидлашича, машғулотлар доирасида икки мамлакат ҳарбий-ҳаво кучлари, хусусан, тўртинчи ва бешинчи авлод қирувчи самолётлари экипажлари ўртасида ўзаро алоқа ўрнатилади.

Эслатиб ўтамиз, бу Жанубий Корея ва АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг апрель ойидаги биринчи машғулоти эмас. Жанубий Корея Мудофаа вазирлиги жума куни икки давлат АҚШнинг б-52Ҳ стратегик бомбардимончи самолёти билан машғулот ўтказганини маълум қилди. Бу машғулотлар КХДР биринчи марта “Хвасон-18” қаттиқ ёқилғи қитъалараро баллистик ракетасини учирган куннинг эртасига бўлиб ўтди.

 

    Бошқа янгиликлар