АсосийJamiyat

Чустлик ўқитувчи йўл танламас автомобиль яратди

'Чустлик ўқитувчи йўл танламас автомобиль  яратди'ning rasmi

Наманган вилояти Чуст туманидаги 11-умумтаълим мактабида жисмоний тарбия муаллими бўлиб ишлаб келаётган Шуҳратбек Раҳмонов автомобилсозлик соҳасида катта ютуқларга эришмоқда. 

У томонидан яратилган юк ташувчи мотоцикль, катта тезликка мослаштирилган квадрацикль, кичик автомашина кўринишидаги ихтиролари  кўпчиликка маъқул тушган.

Қайд этилишича, ўтган йили Тошкентда ўтказилган кўргазмада намойиш этилган спорт автомобили – “Baggi”  учун Инновацион ривожланиш агентлиги  томонидан 76,5 миллион сўм маблағ ажратилган.

Бир йил ичида йўл танламас, яъни, ботқоқлик, тоғли ва бошқа нотекис йўлларда бемалол ҳаракатлана оладиган ихчам транспорт воситасини  ихтиро қилган. 

Ҳозирда у яна янги лойиҳалар устида иш олиб борилаётгани айтилмоқда.

    Бошқа янгиликлар