АсосийJamiyat

Самарқандлик санъаткор “Хафа бўлиш йўқ” кўрсатувига чиқаман деб чув тушди(видео)

'Самарқандлик санъаткор “Хафа бўлиш йўқ” кўрсатувига чиқаман деб чув тушди(видео)'ning rasmi

Самарқандда номаълум шахс санъаткорга телефон қилиб, ўзини "ЗўрТВ" телеканалида эфирга узатиладиган “Хафа бўлиш йўқ” кўрсатувининг бошловчиси эканлигини айтади ва ундан кўрсатувга чиқариш учун 1,5 млн пул сўрайди. Унга ишонган санъаткор сўралган пулни фирибгарнинг пластик картасига ўтказиб беради. 

Пулни олиб ғойиб бўлган “кўрсатув бошловчиси” вилоят ИИБ Киберхавфсизлик бўлими ходимлари томонидан Андижон вилояти Марҳамат туманидан топилди. 36 ёшли фирибгар тергов давомида қилмишига иқрор бўлиб, қўлга киритилган пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганини айтган.

Унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар