Рустам Абдулаҳатович Юсупов Тошкент шаҳар Ободонлаштириш бош бошқармаси бошқарувчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда пойтахт ҳокими Шавкат Умрзоқовнинг тегишли фармойиши имзоланган.
Маълумот учун: Рустам Юсупов 1986 йил 12 ноябрда Наманган вилояти Чортоқ туманида таваллуд топган. Тошкент давлат аграр университети (2008) ва Ўзбекистон президенти қошидаги давлат бошқарув академиясини (2020) тамомлаган.
2007 йилдан 2020 йилгача Юнусобод тумани Ободонлаштириш бошқармасида фаолият юритган .
2020 йилдан шаҳар ободонлаштириш бош бошқармасига раҳбарининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган.
2022 йилдан Тошкент шаҳар Ободонлаштириш бош бошқармаси бошқарувчиси вазифасини вақтинча бажариш юклатилганди.






