АсосийDunyo

Ўзбекистонга қўшни икки давлатда ҳайит куни маълум қилинди

'Ўзбекистонга қўшни икки давлатда ҳайит куни маълум қилинди'ning rasmi

Ўзбекистоннинг қўшни икки давлати Тожикистон ва Қирғизистонда Рўза ҳайити куни шу йилнинг 21 апрель куни этиб белгиланди. Ҳар икки давлатда ҳафтанинг жума, шанба ва якшанба кунлари фуқаролар дам олади.

Қирғизистонда бош муфтий Рамазон ҳайити 21 апрель куни бўлиши ҳақида маълумот берган. 

Тожикистонда эса Марказий уламолар кенгаши раиси Саидмукаррам Абдуқодирзода Рамазон ҳайитининг санасини эълон қилган. Шунингдек, Уламолар кенгаши қарорига кўра, Рамазон ҳайити намозининг вақти мамлакат вақти билан 6:30 этиб белгиланган.

“Мазкур қарор асосида имом-хатиблар аҳолининг эътиборини муҳтож ва муҳтожларга моддий ёрдам кўрсатиш, байрам кунларида исрофгарчилик, тежамкорликка йўл қўймаслик, бу борада бошқаларга ўрнак бўлишлари шарт”, дейилади Кенгаш хабарида.

    Бошқа янгиликлар