Мамлакатимизга кириб келаётган хорижликсайёҳлар сонини кўпайтириш мамлакатимиздатуризм хизматларининг экспортини ошишида ваянги иш ўринлари яратилишида муҳим ўрин тутади. Шу боисдан, бу борада янги лойиҳаларустида ишланиб, хорижий компаниялар билантўғридан-тўғри музокаралар ўтказилмоқда.
Жумладан, Маданият ва туризм вазиринингбиринчи ўринбосари Улуғбек Азамов “WizzAir AbuDhabi” авиакомпанияси бошқаруви директориЙохан Эйдхаген ҳамда авиакомпания мутасаддиходимлари билан учрашув ўтказди.
Учрашув давомида хорижий томонгамамлакатимизнинг туристик салоҳияти, яратилганқулай шароитлар ва тақдим этилаётган имтиёзлартўғрисида батафсил маълумот берилди.
Бундан ташқари, икки томонлама мулоқотдаавиакомпаниянинг Ўзбекистон бозоридагифаолияти билан боғлиқ муаммолар, келгусирежалар ва ҳамкорлик алоқалариниривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Эйдхагеннинг қайд этишича, Ўзбекистондатуристик соҳани ривожлантириш учун улкансалоҳият ва барча шарт-шароитлар мавжуд. Йилданйилга нафақат ташқи ва ички туризмда, балки ҳарсоҳада ривожланиш тенденциялари тобора ортиббормоқда.
Шундан келиб чиқиб, “WizzAir Abu Dhabi” авиакомпанияси билан 2023 йилда мамлакатимизгаянги йўналишлар очиш ва Абу-ДабиданЎзбекистоннинг туристик шаҳарларигаавиарейслар сонини ошириш режалаштирилганимаълум қилинди.
Маълумот учун: Ҳозирги кунда “WizzAir AbuDhabi” авиакомпанияси ҳафтасига 3 маротаба “Абу-Даби – Тошкент - Абу-Даби” ва ҳафтасига 4 маротаба “Абу-Даби – Самарқанд - Абу-Даби” йўналишларида парвозларни амалга оширибкелмоқда.
Музокаралар якунига кўра, Маданият ва туризм вазирлиги ва “WizzAir Abu Dhabi” авиакомпаниясиўртасида мунтазам ахборот алмашинувини йўлгақўйиш, авиакомпания ҳаво кемаларида ва веб-ресурсларида Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятинитарғиб қилиш, истиқболли авиайўналишларниҳамкорликда ишлаб чиқиш ҳамда яқин келажакдаўзаро ҳамкорлик тўғрисида Битим имзолаш кабикелишувларга эришилди.






