АсосийJamiyat

Олий суд яна 208 нафар қатағон қурбонлари номини оқлади

'Олий суд яна 208 нафар қатағон қурбонлари номини оқлади'ning rasmi

19 апрель куни Олий суд томонидан 208 нафар шахсга оид 3 та жиноят иши кўриб чиқилди. 

Маълум қилинишича, бош прокурор ўринбосари ушбу жиноят ишлари юзасидан Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция протестини бериш муддатини тиклаш ҳақидаги илтимосномалар ҳамда апелляция тартибида протестлар келтирган.

Маълум бўлишича, Ўрта Осиёдаги Бирлашган давлат сиёсий бошқармаси (БДСБ) Учлик Кенгашининг 1930-31 йилдаги махсус йиғилишлар қарорлари билан ўнлаб юртдошларимиз отувга ҳукм қилинган, юзлаб инсонлар эса концлагерларга сургун қилинган.

Ушбу жиноят ишлари доирасида Олий суд раиси ўринбосари Икром Муслимов раислигида ўтказилган очиқ суд мажлисида илтимоснома ва протестлар қаноатлантирилди. ЖПК 83-моддасига асосан жами 3 та жиноят иши бўйича 208 нафар шахсга нисбатан Олий суд апелляция инстанциясининг оқлов ҳукми чиқарилди.

Эслатиб ўтамиз, бунга қадар қатағон қурбонларининг номларини оқлаш ва уларнинг хотирасини абадийлаштириш масалалари бўйича Олий судда тузилган ишчи гуруҳи саъй-ҳаракати туфайли совет даврида қатағон қилинган 408 нафар ватандошимиз оқланган эди. Шу билан жами оқланганлар сони 616 нафарга етди.

2023 йил 19 апрель куни Олий суднинг ҳукми билан реабилитация қилиниб, оқланган қатағон қурбонлари рўйхати.

    Бошқа янгиликлар