Ижтимоий тармоқларда Тошкентда мактабдан қайтаётган қизга ташлангани ҳақида видео тарқалди.
Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, ҳодиса кеча, 19 апрель куни Миробод тумани Иноқобот кўчасида содир бўлган. Жабрланувчи қиз тумандаги мактаблардан бирининг 11-синф ўқувчиси бўлган. Айни вақтда эркак шахсига аниқлик киритилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, куни кеча аёллар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида қонун қабул қилинганди.