АсосийDunyo

НАТО бош котиби кутилмаганда Украинага борди

'НАТО бош котиби кутилмаганда Украинага борди'ning rasmi

НАТО бош котиби Йенс Столтенберг аввалдан эълон қилинмаган ташриф билан Киевга борди. Бу ҳақда zamon.uz хабар бермоқда.

НАТО хабарни расман тасдиқлади. Столтенберг ҳалок бўлган украиналик аскарлар хотираси мажмуи ва Россия ҳарбий техникаси қабристонига боргани тасвирлари интернетда тарқалди.

Шунингдек, НАТО раҳбари Украина президенти Владимир Зеленский билан учрашишни режалаштирган.

Апрель ойи бошида Столтенберг НАТО давлатлани Украинага ҳарбий ёрдамни кучайтириш истагида эканини билдирган эди.

Россиянинг Украинага ҳужуми бошлангандан бери НАТО давлатлари Украинага 65 млрд еврога ёрдам юборган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар