АсосийDunyo

Тарихдаги энг катта ракета парвоздан бир неча дақиқа ўтиб, портлаб кетди (видео)

'Тарихдаги энг катта ракета парвоздан бир неча дақиқа ўтиб, портлаб кетди (видео)'ning rasmi

Илон Маск компаниясига тегишли тарихдаги энг оғир ракеталар — Starship ва Super Heavy’нинг синов парвози омадсизликка учради. Ракеталар ҳавода портлаб кетди. 

Маълум қилинишича, парвоз деярли тўрт дақиқа давом этган. Парвоз видеосидан маълум бўлишича, Starship ўз двигателларини ишга туширишга ҳаракат қилган, аммо бу ҳеч қандай ўзгаришга олиб келмаган.

Парвоз вақти 3 дақиқа-ю 59 сонияга етганда иккала қисмда ҳам портлаш юз берди. Портлаш ўз-ўзидан содир бўлганми ёки парвозни бошқариш маркази учишни тугатиш тизимини фаоллаштирганми, ҳозирча номаълум. 

 

    Бошқа янгиликлар