Туркманистон Россия билан визасиз режимга ўтишни хоҳласа рус давлати бунга тайёр. Бу ҳақда ТАСС агентлиги маълум қилди.
“Биз Туркманистон тайёр бўлган даражада виза режими, туризм ва ҳоказолар масаласини либераллаштиришга тайёрмиз. Шуни алоҳида таъкидламоқчиманки, биз Туркманистонга ҳеч нарса юклаётганимиз йўқ. Бу муносабатларни тартибга солиш унинг суверен ҳуқуқидир, биз унинг қарорларини ҳурмат қиламиз. Аммо бу ҳар бир давлатнинг ички иши. Туркманистон хавфсизлик масалаларига катта аҳамият беради. Шу маънода, бизнинг давримизда бу муҳим устувор йўналишдир”, дейди элчи.






