АсосийJamiyat

Бухорода бегона эркакнинг касал ҳолатидаги суратини кўрсатиб, эҳсон йиғиб юрган аёл ушланди (видео)

'Бухорода бегона эркакнинг касал ҳолатидаги суратини кўрсатиб, эҳсон йиғиб юрган аёл ушланди (видео)'ning rasmi

Бироз аввал ижтимоий тармоқларда “Бухорода бегона эркакни ўзини эри деб тиланчилик билан шуғулланиб келган фирибгар аёл қўлга олинди” сарлавҳаси остида видеолавҳа тарқалди.

Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро вилоят ИИБнинг маълум қилишича, 1985 йилда туғилган, Ромитан тумани "Боғисайдон" маҳалласида яшовчи Х.С. исмли аёл туманнинг "Ҳофизработ" маҳалласида яшовчи, 1985 йилда туғилган бошқа бир А.Н. исмли эркакнинг хасталаниб ётгани акс этган расмини ижтимоий тармоқлардан кўчириб олиб, “Менинг турмуш ўртоғим оғир бетоб, жигар серрози касаллигига чалинган” дея Бухоро шаҳридаги “Абу Хафс Кабир” (Ҳожатбарор) жоме масжидига кириш жойида зиёратга келган фуқаролардан тиланчилик қилиб келган.

Ҳозирги кунда мазкур ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Текширув якуни бўйича қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарлик масалалари ҳал этилади, дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар