Аввалроқ, Тошкентда 14 ёшли қиз бир гуруҳ ўқувчи қизлар томонидан самосуд қилингани ва ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар берган эдик.
Ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида "Замон" информацион дастури ижодкорлари қизлар таълим оладиган мактабда бўлишди ва ушбу мактабнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосаридан барча саволларга жавоб олишди.
Директор ўринбосарининг маълум қилишича, самосудга "деди-деди" ва миш-миш гаплар ҳамда ижтимоий тармоқларда тарқалган фотосурат сабаб бўлган.
Воқеанинг тўлиқ тафсилотлари қуйидаги видеода:






