АсосийDunyo

Мексика президентининг бир неча йилдан бери сотилмай турган самолёти Тожикистонга 92 миллион долларга сотилди

'Мексика президентининг бир неча йилдан бери сотилмай турган самолёти Тожикистонга 92 миллион долларга сотилди'ning rasmi

Мексика Тожикистонга президент самолётини 92 миллион долларга сотди.
Мексика президенти Андрес Мануел Лопес Обрадорнинг сўзларига кўра, маблағлар иккита касалхона қуришга йўналтирилади.
Бу ҳақида ТАСС хабар берди.

 Мексика ҳукумати бир неча йил аввал сотувга қўйган президент самолётини Тожикистон ҳукуматига 1,66 миллиард песо (92 миллион доллар)га сотди. Бу ҳақда пайшанба куни давлат раҳбари Андрес Мануел Лопес Обрадор маълум қилди, дея хабар бермоқда ТАСС.

Мексика раҳбарининг сўзларига кўра, бу маблағ иккита шифохона қуришга йўналтирилади.

2012-йилда президент Фелипе Калдерон даврида буюртма қилинган самолёт Мексикага 2016-йилнинг февралида, Энрике Пеня Нето бошқарувчи бўлганида келган. Турли ҳисоб-китобларга кўра, бунинг учун 220 миллион доллардан 400 миллион долларгача тўланган.2018-йилнинг 1-декабрида мамлакатни бошқарган Лопес Обрадор авиалайнердан фойдаланмаган ва бир неча бор унга янги хўжайин топишга ваъда берган

    Бошқа янгиликлар