АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида ўтаётган профессионал бокс кечасида Бектемир Мелиқўзиев мексикалик рақиби Габриэль Росадони мағлубиятга учратди.
Ўзбекистонлик ва мексикалик боксчилар 75 кг вазн тоифасида беллашишди. 10 раунд давом этган жангда Бектемир очколар ҳисобига кўра Росадан устун келди.
Шу тариқа, 27 ёшли Мелиқўзиев профессионал фаолиятидаги ягона мағлубият учун ўзидан 10 ёш катта бўлган Габриэль Росадодан реванш олди.






