АсосийDunyo

Хитой элчиси собиқ Иттифоқ мамлакатлари суверен давлат сифатида мақомга эга эмас деб ҳисоблайди(видео)

'Хитой элчиси собиқ Иттифоқ мамлакатлари суверен давлат сифатида мақомга эга эмас деб ҳисоблайди(видео)'ning rasmi

22 апрель куни Хитойнинг Франциядаги элчиси Лу Шае  собиқ иттифоқ республикалари гўёки халқаро ҳуқуқда мақомга эга эмаслигини айтган.

“Халқаро ҳуқуқда собиқ Иттифоқ мамлакатлари ҳақиқий мақомга эга эмас, чунки уларнинг суверен давлат сифатидаги мақомини амалга оширадиган халқаро шартномалар мавжуд эмас”, деган у.

Парижда жойлашган Стратегик тадқиқотлар жамғармасининг Хитой бўйича эксперти Антуан Бондаз фикрича, Хитой элчиси Украина, Литва, Эстония ва Қозоғистон каби давлатлар мавжудлигини рад этади.

Яқинда Хитойнинг Европа Иттифоқидаги элчиси Пекин ва Москва ўртасидаги “чегарасиз” дўстликни риторик восита деб атаган эди. У Хитой Украинага қарши урушни қўллаб-қувватламаслигига ишонтирди.

Шу билан бирга, Хитой раҳбари Си Цзиньпин ҳамон Россия босқинини очиқчасига қораламаган. 

    Бошқа янгиликлар