АсосийJamiyat

Тошкентда "права"сиз ҳайдовчи инспектор таъқибидан қочиб, скутер ва "Cobalt" билан тўқнашиб кетди (видео)

'Тошкентда "права"сиз ҳайдовчи инспектор таъқибидан қочиб, скутер ва "Cobalt" билан тўқнашиб кетди (видео)'ning rasmi

Тошкентда  ЙПХ ходимлари "қоидабузар ҳайдовчини" қувлагани, бунинг натижасида бир нечта машиналар шикастлангани ва одамларни ҳам уриб кетилгани айтилган видео тарқалди

Тошкент шаҳар ИИББ қайд этишича, ҳолат 2023 йил 22 апрель куни соат тахминан 23:00 ларда Тошкент шаҳар Яккасарой тумани, Шота Руставели - Муқумий чорраҳасида содир бўлган.

"Права"си бўлмаган Шайхонтоҳур туманида яшовчи 2001 йилда туғилган  С.Х. бошқарувида бўлган 01 509 HJA давлат рақамли , қора рангли "Chevrolet Jentra" русумли транспорт воситасига жезл ва ҳуштаг ёрдамида тўхташ ишорасини берган инспекторининг қонуний ишорасига бўйсунмасдан ҳаракатни давом эттирган.

Ҳайдовчининг ҳатти - ҳаракати ходимларда шубҳа уйғотган. Шундан сўнг “Cobalt" хизмат транспортида "Chevrolet Jentra" автомашинасининг орқасидан кузатув олиб борилган ва махсус автомашинадаги овоз кучайтиргич орқали бир неча маротаба ҳайдовчига тўхташ ишораси берилган. 

Ҳайдовчи С.Х. эса инспекторларнинг қонуний талабини бажармасдан Шота Руставели - Комил Яшин ҳамда Боғи Бўстон - К.Яшин чораҳаларида светафорнинг тақиқловчи қизил чироғига бўйсунмасдан белгиланган меъёрий тезликни ошириб  ҳаракатланган.

Шундан сўнг ҳайдовчи Комил Яшин - С.Сирожидинов чорраҳасида транспорт воситасида иккинчи даражали йўлдан чиқиб, асосий йўлдан келаётган скутерга йўл бермасдан тўқнашув содир этиб, Комил Яшин 1-тор кўчасидаги 81-уй қаршисида йўл четида тўхтаб турган, ( Яккасарой туманида яшовчи  К.Ж га  тегишли бўлган) 01 S 330 HB давлат рақамли, "Cobalt" русумли автомашинага бориб урилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

Кузатув ишларини олиб бораётган ЙПХ инспекторлари Яккасарой туманида яшовчи Скутер ҳайдовчиси 2004 йилда туғилган, Ю.А.  ҳамда "Chevrolet Jentra" автомашина йўловчиси Чилонзор туманида  яшовчи 2002 йилда туғилган, И.С. ларига биринчи ёрдам кўрсатишган ҳамда тез тиббий ёрдам ходимлари орқали яқин атрофдаги шифохонага олиб боришган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар