Ўзбекистонда озуқавий микронутриентлар танқислиги 6 ойдан 23 ойгача бўлган болалар ўртасида энг кўп қайд қилинган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Уларни зарур витамин ва минераллар билан таъминлаш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан мамлакатда илк бор “Боланинг соғлом овқатланиш ҳафталиги” ўтказилмоқда.
Ҳафталик доирасида 17,3 мингта тиббий бригадалар ва 34,6 минг нафар патронаж ҳамширалари томонидан 1 миллион 878 минг нафардан зиёд 6-23 ойлик болалар учун уй шароитида тайёрланадиган овқатларни бойитиш мақсадида микронутриент кукунлари топширилади.






