АсосийDunyo

Қозоғистонда яшириниб юрган ўзбекистонлик жиноятчи қўлга олинди

'Қозоғистонда яшириниб юрган ўзбекистонлик жиноятчи қўлга олинди'ning rasmi

20 апрель куни Қозоғистоннинг Атирау вилояти ИИБ Экстремизмга қарши кураш бошқармаси ходимлари томонидан халқаро қидирувдаги 1975 йилда туғилган ўзбекистонлик жиноятчи қўлга олинди.

Тезкор тадбир давомида унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми (қасддан одам ўлдириш) ва 248-моддаси 2-қисми (ноқонуний қурол сақлаш) билан жиноят иши қўзғатилиб, халқаро қидирув эълон қилинганлиги аниқланган. 

Унинг вақтинчалик яшаш жойини кўздан кечирилганда Қозоғистон ҳудудида тақиқланган диний китоблар ва дисклар топилган.

 Мазкур ҳолатга кўра, гумонланувчи Қозоғистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 128-моддасига асосан қўлга олиниб, қамоққа олинган.

 

    Бошқа янгиликлар