АсосийJamiyat

Тошкент вилоятидаги чегара-божхона постининг барча ходимлари ишдан бўшатилдими? Тарқалаётган хабарларга ойдинлик киритилди

'Тошкент вилоятидаги чегара-божхона постининг барча ходимлари ишдан бўшатилдими? Тарқалаётган хабарларга ойдинлик киритилди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти божхона бошқармаси С.Нажимов чегара-божхона постининг барча ходимлари ишдан бўшатилаётганлиги ҳақида хабар тарқалди.

Ушбу хабарлар Божхона қўмитасининг тегишли таркибий тузилмалари  томонидан ўрганиб чиқилди, дея муносабат билдирмоқда Тошкент вилояти божхона бошқармаси. 

Маълум қилинишича, 2023 йил 4 апрель куни С.Нажимов постида юкларни  божхона назоратидан ўтказишда камчиликларга йўл қўйилганлиги аниқланиб, мазкур ҳолат бўйича Божхона қўмитаси томонидан хизмат текшируви тайинланган.

Ушбу постнинг барча ходимлари ишдан бўшатилаётганлиги ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди.

Мазкур ҳолат бўйича тегишли чора кўриш хизмат текшируви якунлари бўйича кўриб чиқилади.

 

    Бошқа янгиликлар