АсосийJamiyat

Самарқандда "Nexia" ҳайдовчиси пиёдалар йўлагидан ўтаётган мактаб ўқувчисини уриб, қочиб кетди

'Самарқандда "Nexia" ҳайдовчиси пиёдалар йўлагидан ўтаётган мактаб ўқувчисини уриб, қочиб кетди'ning rasmi

Самарқанд шаҳрида "Nexia" ҳайдовчиси пиёдалар йўлагидан ўтаётган мактаб ўқувчисини уриб, қочиб кетди.

Қайд этилишича, жорий йил 17 апрель куни соат 08:10 ларда Самарқанд шаҳар Фирдавсий кўчаси пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган мактаб ўқувчисини "Nexia" ҳайдовчиси уриб, ҳеч қандай тиббий ёрдам кўрсатмасдан қочиб кетган.

Аниқланишича, жабрланувчи мазкур ҳудудда жойлашган мактабнинг 5-синф ўқувчиси бўлган. У зудлик билан мактаб ўқитувчилари томонидан тиббиёт бирлашмасига юборилган.

Самарқанд шаҳар бўйича ИИО ФМБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими томонидан олиб борилган суриштирув ишлари натижасида ушбу ЙТҲ содир этган ҳайдовчи топилди.

"Мен шошиб ҳайдаётган эдим. Бирдан у бола чиқиб қолди. Кейин у йўлимда кўринмади. Шунинг учун у жойдан кетиб қолдим", - дейди ҳайдовчи.

Унга нисбатан қонунда белгиланган тартибда чора кўрилган ва машина жарима майдончасига жойлаштирилган.

    Бошқа янгиликлар