АсосийJamiyat

Тошкентда табиатга зарарли газ чиқиши йилига 1,2 минг тоннага камаяди

'Тошкентда табиатга зарарли газ чиқиши йилига 1,2 минг тоннага камаяди'ning rasmi

Тошкентга Хитойдан олиб келинган 223 та янги автобус ва электробуслар айнан ҳаводаги заҳарли ташламаларни камайтиришга хизмат қилади. Бу ҳақда Табиат ресурслари вазирлиги маълум қилмоқда

Негаки мазкур жамоат транспорти воситалари экологик жиҳатдан хавфсиз ҳисобланади.
Янги транспорт воситалари бугундан пойтахт кўчаларида 1000 дан ортиқ йўналишда ҳаракатланмоқда. Натижада атмосфера ҳавосига чиқариладиган заҳарли газлар миқдори бир йилда ўртача 1,2 минг тоннага камайишига эришилади.

Маълумот ўрнида, 2022-йилнинг февраль ойида Тошкент шаҳрига Хитойда ишлаб чиқарилган экологик тоза, ҳар томонлама қулай ва замонавий бўлган 20 дона электробус олиб келинган эди. 2025-йилгача эса яна 673 та электробус харид қилиш режалаштирилган.

    Бошқа янгиликлар