Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларга кўра, Ўзбекистонда 2023 йил 1 апрель ҳолатига доимий аҳоли сони 36 197 781 кишини ташкил этган. Бу кўрсаткич 2022 йилнинг шу даври билан солиштирилганда 2,2 % га кўпайган.
2023 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистон доимий аҳолисининг ёш гуруҳлари бўйича таркиби:
- меҳнатга лаёқатли ёшдан кичиклар – 11,4 млн. киши (31,7 %)
- меҳнатга лаёқатли ёшдагилар – 20,5 млн. киши (56,8 %)
- меҳнатга лаёқатли ёшдан катталар – 4,1 млн. киши (11,5 %)ни ташкил этмоқда.
Таҳлилларга кўра, Тошкент шаҳри, Жиззах, Наманган ва Сурхондарё вилоятлари аҳолиси тез ўсмоқда.






