1

Жонли эфирда интервью бераётганда Эрдўғоннинг соғлиғи ёмонлашди (видео)

ДУНЁ 26.04.2023, 10:59
Жонли эфирда интервью бераётганда Эрдўғоннинг соғлиғи ёмонлашди (видео)

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон Канал 7 ва Улкер телеканаллари журналистларининг 14 май куни бўлиб ўтадиган президентлик сайлови билан боғлиқ саволларига жонли эфирда жавоб бераётганида ўзини ёмон ҳис қилди. Эфир бошланганидан бир неча дақиқа ўтиб, бирдан 20 дақиқага тўхтатилди.

Эрдўғонга савол берган киши бирдан “реклама” деб ўрнидан турмоқчи бўлди. Эфир тўхтатилишидан бир неча сония олдин экранда “вой!” деган овоз акс этди ва камералар Эрдўғонни кўрсатмасдан реклама ролиги эфирга узатилди.

Трансляция қайта тикланганидан кейин Президент журналистларга ошқозони қаттиқ шамоллаганини айтди.

“Кеча ва бугун сайловолди ишлари қизғин кечди. Шундай қилиб, мен ошқозон гриппига дучор бўлдим. Мен ҳатто дастурни бекор қилиш ҳақида ўйладим. Лекин биз ваъда берган эдик ва келдик. Биз ҳам вақти-вақти билан шундай муаммоларга дуч келамиз, сиз ва томошабинларимиздан узр сўрайман”, деган Эрдўғон.

Кўрсатув қайта тикланганидан сўнг журналистлар Президентга биттадан савол берди, шундан сўнг эфир тугади. Кейинроқ Туркия вице-президенти Фуат Ўқтай ўзининг Тwitter'даги саҳифасида Эрдўғоннинг соғлиғи жуда яхши эканига ишонтирди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1