1

Тошкентда бир гуруҳ қизлар мактабдошини ертўлада “самосуд” қилишди (видео)

ЖАМИЯТ 26.04.2023, 12:52
Тошкентда бир гуруҳ қизлар мактабдошини ертўлада “самосуд” қилишди (видео)

Ижтимоий тармоқда бир нечта қизлар бошқа қизни дўппослашаётгани акс этган видео тарқалди. 

Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолатга муносабат билдирди. 

Маълум қилинишича, видеода акс этган воқеа 25 апрель куни тахминан соат 15:00 ларда Шайхонтоҳур тумани “Самарқанд дарвоза” МФЙ Учлола кўчаси 4-уйнинг ертўла қисмида содир бўлган. 

Аниқланишича, шу тумандаги 82-сонли умумтаълим мактаби 7 синф ўқувчиси С.С. дугоналари Ч., С., Т. ва Г.лар билан бирга шу мактабнинг 8 синф ўқувчиси K.M.ни дўппослашган ҳамда тасвирга олинган видеони ўзининг Инстаграмдаги саҳифасига жойлаб тарқатган. 

Ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ ходимлари томонидан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

“Ҳурматли ота-оналар! Қизларимиз тимсолида Нодирабегим, Увайсий, Зулфияхоним каби сиймоларни кўришга одатланганмиз. Бугунги мактаб ўқувчиси эртага она, бир хонадон бекаси бўлади.

Қизларимиз ўзларининг ибо ва ҳаёси билан гўзал. Афсуски, кейинги пайтларда улар иштирокида содир бўлаётган хунук воқеалар каттаю кичикни бирдек ранжитиб, ташвишлантирмоқда.

Ҳеч бир замонда ўзбек қизларининг бундай аҳволга тушмаганлиги бугун барчамизнинг дилимизни хира қилиб, миллатимиз шаънига доғ бўлмоқда.

Бу эса нафақат педагоглар, балки ота-оналаримиз зиммасига ҳам фарзандларимиз, жумладан, қизларимизнинг тарбиясида катта масъулият юклайди”, - дейилади муносабатда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1