АсосийJamiyat

"Дружба"даги янги қурилаётган бинода ёнғин чиқди (видео)

'"Дружба"даги янги қурилаётган бинода ёнғин чиқди (видео)'ning rasmi

Бугун, 26 апрель куни соат 13:58 да Шайхонтохур туманидаги янги қурилаётган 25 қаватли бинонинг 1-қаватида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида шаҳар ФВБга хабар тушган. Бу ҳақда ФВВ Матбуот хизмати хабар бермоқда. 



Шунга кўра, 4 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 2 та махсус техника соат 14:00 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 14:10 да батамом ўчирилган.

Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

"Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда" дейилади хабарда. 

    Бошқа янгиликлар