АсосийJinoyat

Қашқадарёда йил бошидан бери жами 22,9 млрд сўмлик суюлтирилган газ талон-торож қилинди

'Қашқадарёда йил бошидан бери жами 22,9 млрд сўмлик суюлтирилган газ талон-торож қилинди'ning rasmi

Қашқадарёда 15 та газ тақсимлаш пункти ва стансиясида суюлтирилган газни қабул қилиш ва етказишда талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.

Хабарда айтилишича, 2023 йилнинг ўтган даври мобайнида Қашқадарё вилоятида жойлашган 15 та газ тақсимлаш пункти ва стансиясида ўтказилган ўрганишлар давомида суюлтирилган газни қабул қилиш ва етказишда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 августдаги 646-сон қарори талабларига риоя этилмаганлиги маълум бўлди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, юқорида қайд этиб ўтилган ҳолатлар натижасида жами 22,9 млрд сўмлик (4 794 тонна) суюлтирилган газ асослантирувчи ҳужжатларсиз, ноқонуний равишда талон-торож қилингани аниқланди.

“Аниқланган ҳолатлар юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қўшимча равишда текшириш ишлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар