АсосийDunyo

Си Цзиньпин ва Зеленский уруш бошлангандан буён илк марта телефонлашди

'Си Цзиньпин ва Зеленский уруш бошлангандан буён илк марта телефонлашди'ning rasmi

Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин Украинада уруш бошланганидан бери биринчи марта Украина Президенти Владимир Зеленский билан телефон суҳбатини амалга оширди. Бу ҳақда “Медуза” хабар берди

Қайд этилишича, бу хабарни Украина Президентининг ўзи ҳам тасдиқлаган. 

“Мен ХХР Раиси билан телефон орқали узоқ ва мазмунли суҳбатлашдим. Ўйлайманки, бу мулоқот, шунингдек, Украинанинг Хитойдаги элчисини тайинлаш бизнинг икки томонлама муносабатларимизни ривожлантиришга кучли туртки беради”, деб ёзади Зеленский ўзининг Twitter'даги саҳифасида. 

Си Цзиньпин эса Пекин халқаро вазиятдан қатъий назар Киев билан ҳамкорлик қилишга тайёр эканини таъкидлаган. 

    Бошқа янгиликлар