Каналга тушиб кетган автомашина чиқариб олинди, дея хабар бермоқда ФВВ матбуот хизмати.
Маълум қилинишича, кеча, 26 апрель куни соат 20:00 да "Дамас" русумли автомашина ҳайдовчисининг эҳтиётсизлиги оқибатида Тошкент шаҳар Яшнобод тумани Элбек кўчасидан оқиб ўтувчи "Салар" каналига тушиб кетганлиги сабабли уни чиқариб олишда амалий ёрдам сўраб, Тошкент шаҳар ФВБ навбатчилик қисмига мурожаат қилинган.
Хабарга кўра, ФВБнинг бир гуруҳ қутқарувчилари воқеа жойига етиб бориб, автомашинани каналдан олиб чиқдилар.
Ҳодиса натижасига вафот этган ва тан жароҳати олганлар йўқ.






