АсосийJinoyat

Тошкент вилоятида қарз эвазига берилган пуллардан фоизни талаб қилган жиноий гуруҳ қўлга олинди(видео)

'Тошкент вилоятида қарз эвазига берилган пуллардан фоизни талаб қилган жиноий гуруҳ қўлга олинди(видео)'ning rasmi

Тошкент вилояти ИИББ Тезкор-қидирув хизмати ва ДХХ ходимлари томонидан қарз эвазига берилган пуллардан фоиз сифатида 1000 АҚШ долларини товламачилик йўли билан талаб қилган жиноий гуруҳ ушланди. 

ИИВнинг маълум қилинишича, Тошкент вилояти Оққўрғон туманида яшовчи фуқаро "Император" лақабли танишидан бир ойда қайтариш шарти билан 3800 АҚШ доллар қарз олган.

Фуқаро ушбу пуллардан 3600 АҚШ долларини қайтариб, қолган 200 АҚШ долларини қайтариш вақтини ўтказиб юборган. Шунинг учун уни "кўча ечими"  билан ҳал этувчилар 200 АҚШ долларига яна 1000 АҚШ доллари қўшиб беришини талаб қилган.

Чорасиз қолган қарздор Ички ишлар органларига мурожаат қилиб, ушбу шахсларга нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган.

Жорий йилнинг 17 апрель куни Тошкент вилояти ИИББ ТҚХ ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида тезкор-қидирув тадбирлари ўтказилган. Натижада жиноий гуруҳ ариза муаллифидан юқоридаги пулларни олаётган вақтда далилий ашёлар билан ушланган. Жиноий гуруҳ етакчиси муқаддам 6 маротаба судланганлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан 7 нафар шахс ЖПКнинг 221-моддаси тартибида қамоққа олинган.

    Бошқа янгиликлар