Бухорода икки нафар фуқаро қудуққа тушиб вафот этди. Бу ҳақда “darakchi.uz” манбаси маълум қилди.
Хабарда айтилишича, 2023 йил 26 апрель куни соат 18:04ларда Бухоро вилояти, Пешкў тумани “Камолот” МФЙ, Хўпалак қишлоғида жойлашган “Ҳаким” фермер хўжалигига тегишли “Ал-Азиз сутни қайта ишлаш цехи” ҳудудида оқова сувлари (колодец) учун мўлжалланган қудуқнинг олдидан янгисини қазиш вақтида эски қудуқнинг ўпирилиши содир бўлиб, 2 нафар фуқаролар “Номаълум этиологияли заҳарланиш”дан вафот этганлиги тахмин қилинмоқда.
Ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.






