АсосийJamiyat

Тошкентда 12 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди (видео)

'Тошкентда 12 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди (видео)'ning rasmi

27 апрель куни соат 13:40да Юнусобод тумани КҲАЙ — Шароф Рашидов кўчалари кесишган чорраҳасида ЙТҲ содир бўлган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизмати расмий маълумот берди.

Аниқланишича, мазкур ЙТҲ Kamaz, Isuzu, Howo, Zil русумли юк автомашиналари ҳамда Lacetti, Tracker 2, Nexia 3, Epica, 2 та Cobalt ва 2 та Spark автомашиналари иштирокида юз берган.

Дастлабки маълумотларга кўра, Kamaz русумли автоулов ҳайдовчиси чорраҳага яқинлашаётган вақтда, тормоз тизимида носозлик юзага келган. Ушбу ҳаракат ЙТҲга сабаб бўлган.

Натижада Cobalt русумли автомашина йўловчиси тан жароҳати олиб шифохонага олиб борилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар