АсосийDunyo

Россия хорижлик талабалар учун 30 мингта квота ажратади

'Россия хорижлик талабалар учун 30 мингта квота ажратади'ning rasmi

Россия 2023 йилда бошқа мамлакатлар талабалари учун 30 минг квота ажратади. Бу ҳақда Россия таълим ва фан вазири Валерий Фалков маълум қилди, деб ёзади zamon.uz.

Валерий Фалковнинг сўзларига кўра, 2020 йилда хорижликлар учун атиги 15 минг квота бўлган. Бу сафар мамлакатга хорижлик талабаларнинг катта оқими келиши кутилмоқда.

Биз жуда умид қиламиз, ҳаттоки хорижликларни қабул қилиш кўрсаткичлари ҳам ўтган йилги даражада ёки ундан юқори бўлишига аминмиз”, — деди Фалков.

Унинг сўзларига кўра, хорижлик талабалар Россияга энг кўп Қозоғистон, Тожикистон, Ўзбекистон, Туркманистон, Беларусь, Миср ва Хитойдан келади.

Россия олий ўқув юртларида 2023-2024 ўқув йилида 626 мингдан ортиқ давлат томонидан молиялаштириладиган ўринлар бўлади. Улардан қарийб 447 минг нафари кадрлар тайёрлашнинг устувор йўналишларига тўғри келади.

Бундан ташқари, вазирнинг таъкидлашича, Россиянинг 1000 дан ортиқ олий ўқув юртлари ва уларнинг филиаллари, жумладан, хусусий муассасалар университетларга онлайн қабул қилиш хизматига уланган.

    Бошқа янгиликлар