Ироқ қамоқхонасидаги ўзбекистонлик аёллар Шавкат Мирзиёевга мурожаат йўллади (видео)

ЖАМИЯТ 28.04.2023, 19:09
Ироқ қамоқхонасидаги ўзбекистонлик аёллар Шавкат Мирзиёевга мурожаат йўллади (видео)

Жорий йилнинг 27 апрель куни интернет тармоқларида Ироқдаги “Росафа” қамоқхонасида сақланаётган 44 нафар ўзбекистонлик маҳкума аёллар номидан Ўзбекистон Республикаси Президенти номига, уларни юртига қайтаришда кўмак сўраб мурожаат этгани тўғрисида видео жойлаштирилган.

Мазкур мурожаат юзасидан Бош прокуратура расмий маълумот  берди.

Қайд этилишича, “Росафа” қамоқхонасида сақланаётган ўзбекистонлик маҳкума аёллар “ИШИД” террористик ташкилотининг аъзолари хисобланиб, Сурия Араб Республикаси ва Ироқ давлати ҳудудида ушбу террористик ташкилот сафида фаолият юритиб келишган. Улар 2017 йилда Ироқ ҳукумати томонидан қўлга олиниб, 4 нафари умрбод ва қолганлари 15 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилинган. 

Ушбу қамоқхонадаги шароитлар қониқарли даражада бўлмаганлиги боис, 2019 йил Ироқ хукумати билан келишувга асосан маҳкума аёлларнинг 64 нафар фарзандлари Ўзбекистонга олиб келиниб, яшаш манзилидаги қариндошлари қарамоғига ҳамда меҳрибонлик уйларига топширилган. Уларга давлат томонидан барча шароитлар яратилган. 

Мазкур маҳкума аёлларнинг жазо муддатлари ниҳоясига етганидан сўнг, халқаро хуқуқ нормаларга асосан уларни Ўзбекистонга қайтариш чоралари кўрилади. 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1