АсосийDunyo

АҚШда кучли торнадо автомобилларни ағдариб, дарахтларни ердан қўпориб юборди (видео)

'АҚШда кучли торнадо автомобилларни ағдариб, дарахтларни ердан қўпориб юборди (видео)'ning rasmi

The New York Тимес газетасининг ёзишича, 29 апрель куни Флорида жанубида торнадо сабаб бўлган кучли бўрон уйларга зарар етказган ва автомобилларни ағдариб юборган. Ҳалокатли торнадо оқибатида қурбонлар йўқ. 

Торнадо натижасида бинолар вайрон бўлган, электр таъминотида узилишлар юз берган. НОАА бўронларни башорат қилиш маркази об-ҳаво шароити ёмонлашгани сабабли минтақа учун 2-даражали огоҳлантириш эълон қилди. 

Жанубий Флорида штатидаги Миллий об-ҳаво хизмати бугун ҳам бўрон, ёмғир ва момақалдироқнинг кучайишини тахмин қилмоқда. Ижтимоий тармоқларда аҳоли довул оқибатларини эълон қилишмоқда. Видео ва суратда ағдарилиб кетган машиналарни, уйларнинг ойналари синганини ва қулаган дарахтларни кўриш мумкин.

    Бошқа янгиликлар