Франция президенти Эммануел Макрон бу йил Ўзбекистонга ташриф буюришга ҳозирлик кўрмоқда. Бу ҳақда жума куни Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов маълум қилди, деб хабар беради “Newshub.uz” мухбири.
“Икки давлат ҳукуматлари Франция Президенти Макроннинг жорий йилги ташрифи амалий аҳамиятга эга бўлиши учун саъй-ҳаракатларни амалга ошириши зарур”, — деди Л.Қудратов Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Франция ҳукуматлараро комиссияси йиғилишида.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2022 йил ёзида Францияга расмий ташрифи чоғида 14 та ҳужжат имзоланган, қиймати 6 миллиард евродан ортиқ лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувларга эришилган эди. Давлат раҳбарлари икки мамлакат муносабатларини юқори даражадаги ҳар томонлама шериклик даражасига олиб чиқишга келишиб олдилар.






