1

Уч ойда 4,7 минг ўзбекистонлик Россия фуқаролигини олди. Тожикистонликлар эса рекорд кўрсаткич қайд этди

ДУНЁ 06.05.2023, 12:25
Уч ойда 4,7 минг ўзбекистонлик Россия фуқаролигини олди. Тожикистонликлар эса рекорд кўрсаткич қайд этди

Жорий йилнинг дастлабки уч ойида 106 мингдан ортиқ хорижлик Россия фуқаролигини олди, бу ўтган йилга нисбатан 35 минг кишига кам. Бу ҳақда ТАСС хабар қилмоқда. 

Россия Ички ишлар вазирлигининг 2023 йилнинг январидан мартигача бўлган даврдаги миграция ҳолати бўйича статистик маълумотларига кўра, кўпинча Тожикистон фуқаролари Россия фуқаролигини олган.

“2023 йилнинг январь-март ойларида Россия фуқаролигини олиш тўғрисида қарор қабул қилинган шахслар сони 106 320 нафарни ташкил этади”, — дейилади ҳужжатда. Шу билан бирга, ўтган йилнинг шу даврида 141 663 нафар хорижлик Россия фуқаролигини олган.

Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг уч ойида Тожикистон фуқаролари томонидан Россия фуқаролигини олиш бўйича 44,9 мингта қарор қабул қилинган. Бу кўрсаткич белгиланган давр учун энг юқори кўрсаткич эди. Иккинчи ва учинчи ўринларни Украина (22 минг) ва Арманистон (8,9 минг) фуқаролари банд этган. Биринчи ўнликка, шунингдек, Қозоғистон (6,9 минг), Қирғизистон (5,4 минг), Ўзбекистон (4,7 минг), Озарбайжон (3,7 минг), Молдова (3,1 минг), Беларус (2,4 минг) ва Туркманистон (912 киши) фуқаролари кирган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1