АсосийSport

Адҳамжон Эргашев Осиё чемпионатида 2 та медални қўлга киритди

'Адҳамжон Эргашев Осиё чемпионатида 2 та медални қўлга киритди'ning rasmi

Жанубий Кореяда ўтаётган оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатида эркаклар ўртасида -67 кг вазн тоифасидаги баҳсларда иштирок этган Адҳамжон Эргашев кумуш ва бронза медалларини қўлга киритди.

Даст кўтариш машқидаги 138 кг ушбу дастурда шоҳсупага кўталириш учун камлик қилди. 

Адҳамжон силтаб кўтариш машқида 174 кг натижа билан кумуш медалга эга чиққан бўлса, умумий ҳисобдаги 312 кг бронза медалини келтирди.

Шу вазн тоифада қатнашган яна бир ёш ва умидли спортчимиз Рўзметов Диёрбек 284 (127+157) кг натижа билан мусобақанинг 7-поғонасидан жой олди

    Бошқа янгиликлар