АсосийDunyo

Покистоннинг собиқ бош вазири ҳибсга олинди(видео)

'Покистоннинг собиқ бош вазири ҳибсга олинди(видео)'ning rasmi

Покистоннинг собиқ бош вазири, мухолифатдаги Адолат ҳаракати партияси (ЖЗМ) раиси Имрон Хон ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан террорчилик иши бўйича ҳибсга олинди. Бу ҳақда 9 май, сешанба куни маҳаллий Geo News телеканали хабар берган.

Айтилишича, у Al-Qadir Trust жамғармаси маблағларини ўзлаштириш бўйича иш кўрилган суд залида ҳибсга олинган. Имрон Хон унга қарши қўйилган бошқа ишлар бўйича гаров пулини таклиф қилиш учун Олий суд биносига борган.

Ўтган йилнинг август ойида Имрон Хон террорчиликда айбланган эди. Терроризмга қарши кураш қонунининг 7-моддасига асосан полиция ва суд органларига таҳдидлар бўйича иш очилган. Айбловлар ишончсизлик вотуми билан ҳокимиятдан четлатилган сиёсатчи пойтахтдаги митингда юзлаб тарафдорлари олдида нутқ сўзлаб, яқинда ўзининг энг яқин ёрдамчиларидан бирининг ҳибсга олинганини қоралаганидан сўнг пайдо бўлди.

    Бошқа янгиликлар