Кеча, 9 май куни Қуёшда ўртача кучли чақнаш қайд этилди. Воқеа тахминан 23 дақиқа давом этди ва қуёш зарралари Ер томон йўналди. Бу ҳақда The Watchers хабар берди.
Қуёш зарралари отилши радио эмиссияси билан бирга келган, бу одатда коронал массанинг ажралиб чиқишини кўрсатади. 10 майдан бошлаб қуёш шамоли кузатилиши кутилмоқда.
Олимларнинг тахминига кўра, қуёш зарраларининг кўп қисми Ер орбитасидан ўтади, аммо сайёрамиз томонга силжиши мумкин. Ушбу Қуёш чақнаши билан боғлиқ ҳар қандай ҳолатлар 11 майда давом этиши ва магнит бўронига сабаб бўлиши прогноз қилинган.






