АсосийДУНË

Финляндияда кўприк қулаши натижасида ўнлаб одамлар бетон остида қолди

Финляндиянинг Эспу шаҳрида кўприк қулаб тушиши оқибатида 30 га яқин одам тан жароҳати олди...

Финляндиянинг Эспу шаҳрида кўприк қулаб тушиши оқибатида 30 га яқин одам тан жароҳати олди. Бу ҳақда Zamon.uz хабар берди.

Жабрланганлар орасида мактаб ўқувчилари ҳам бор. Ярадорларнинг барчаси вилоятдаги шифохоналарга етказилган. Кўприк остида бўлганлар қулаган бетонлар тагида қолган. Фалокат сабаблари ўрганилмоқда.

Фожиа муносабати билан жабрланганларнинг яқинлари қўнғироқ қилишлари ва қўшимча маълумот олишлари мумкин бўлган махсус ахборот маркази очилди.

    Бошқа янгиликлар