Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) раҳбари Тедрос Аданом Гебрейесус дунёда маймунчечак бўйича фавқулодда ҳолат тугаганини эълон қилди.
Брифинг халқаро ташкилотнинг Twitter саҳифасида намойиш этилган.
«Маймунчечак ва COVID-19 бўйича фавқулодда вазиятлар тугатилган бўлса-да, такрорий тўлқинлар хавфи сақланиб қолмоқда. Иккала вирус ҳам тарқалишда ва одамларни ҳалок қилишда давом этмоқда», — деди Гебрейесус.
ЖССТ маълумотларига кўра, маймун чечаги ўтган йилнинг май ойидан бошлаб турли мамлакатларда тарқала бошлаган.
2022 йил июл ойида ЖССТ маймунчечак касаллиги сабабли фавқулодда ҳолат эълон қилишга қарор қилди.






