АсосийСПОРТ

Ўзбекистон терма жамоаси бокс бўйича Жаҳон чемпионатида умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади

Бугун, 14 май куни икки ҳафта давомида Тошкент шаҳрида ўтказилган бокс бўйича катталар ўрт...

Бугун, 14 май куни икки ҳафта давомида Тошкент шаҳрида ўтказилган бокс бўйича катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионати якунланди.

Чемпионатнинг сўнгги кунида 4 нафар ўзбекистонлик боксчи рингга кўтарилди. 

-54 кг вазнида Ойбек Жўраев қозоғистонлик Маҳмуд Собирхонга, -71 кг вазн тоифасида эса Саиджамшид Жафаров яна бир Қозоғистон вакили Асланбек Шимбергеновга имкониятни бой бериб, мусобақанинг кумуш медали соҳибига айланди.

-57 кг вазнда Абдумалик Халоков кубалик Саидел Хортани, -63,5 кг да эса Руслан Абдуллаев мўгулистонлик Чинзориг Батарсухни мағлубиятга учратиб, жаҳон чемпионига айланди ва олтин медални қўлга киритди. 

Ўзбекистон боксчилари турнирда умумий ҳисобда 5 та олтин, 2 та кумуш ҳамда 2 та бронза медалига эга чиқиб, Жаҳон чемпионатида умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади.

    Бошқа янгиликлар