АсосийJinoyat

Намангандаги хонадондан ноқонуний сақланиб келинган 300 млн. сўмлик жами 28 980 қути тамаки маҳсулотлари топилди

'Намангандаги хонадондан ноқонуний сақланиб келинган 300 млн. сўмлик жами 28 980 қути тамаки маҳсулотлари топилди'ning rasmi

Мамлакатимизга акциз маркалари билан маркаланмаган тамаки маҳсулотларининг ноқонуний олиб кирилиши, сақланиши ва айланишига қатор органлар томонидан тизимли равишда қарши кураш олиб борилмоқда. Дарҳақиқат, биргина божхона тизимида республиканинг турли ҳудудларида аниқланаётган контрафакт тамаки маҳсулотлари ҳақида тез-тез хабарларга кўзимиз тушади. Хусусан, божхоначилар яна шундай ҳолатни фош этишди. 

ХОНАДОН “ЯМА”СИДА САҚЛАНГАН ТАМАКИЛАР
Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда вилоят ҳудудида  рақамли маркировка кодларига эга бўлмаган ҳамда акциз маркалари билан қадоқланмаган тамаки маҳсулотларини ноқонуний сақланишини аниқлаш бўйича тезкор тадбир ўтказилди. Наманган шаҳрида ўтказилган тадбир давомида, Ўзбекистон фуқароси Давлатобод тумани Орзу МФЙда яшовчи М.Г.А яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилди. Натижада, фуқаро яшаш хонадоннинг ер тўласида хорижда ишлаб чиқарилган, ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати: 300 млн. сўмлик жами 28 980 қути (Winston, ESSE gold...) номли тамаки маҳсулотларини хонадонидан “яма” сифатида фойдаланиб, ноқонуний равишда сақлаб келинаётганлиги аниқланди.
Хозирда холат юзасидан божхона бошқармаси томонидан жиноят иши қўзғатилган.
2023 ЙИЛДА РАҚАМЛАР ЯНА КЎТАРИЛДИ
Аниқланган ҳолатлар ҳақида гапирамиз, тегишли органлар томонидан чоралар кўриалди, бироқ контрабанда маҳсулотларини олиб кириш ҳаракатлари ҳамонки тугагани йўқ. Мисол учун, божхона органлари томонидан 2022 йилда 338 та ҳуқуқбузарлик ҳолатларида 19,8 млрд. сўмлик 1 млн 619 минг қути тамаки маҳсулотларини тўхтатиб қолинган. 2023 йилнинг биргина 1 чорагида ушлаб қолинган тамаки маҳсулотлари эса ўтган йилги кўрсаткичга етай, деб қолган. Яъни атиги 3 ой ичида божхоначилар 89 та ҳолатда 13 млрд. сўмлик 853 минг қути сигаретларининг ноқонуний реализациясига чек қўйишган. Афсуски рақамлар ортиб бормоқда.
Аниқ рақамларга назар соладиган бўлсак, Ўзбекистонда биргина ноқонуний тамаки маҳсулотларининг миқдори 22.5% га тенглигини кўрсатди. 
КОНТАРБАНДАЧИЛАРГА ЧОРА КЎРИЛМАЯПТМИ?
Хўш нега тамаки маҳсулотлари контарбандаси ортди? Нега уларни чегарадан олиб кириш осон бўлмоқда? Ёки улардан ҳеч қандай масъулият йўқми? Бу борада аниқ маълумотларга назар ташлаймиз. 
Тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмаси юзасидан Божхона органлари томонидан  2022 йилда 85 та ҳолат бўйича жиноятиши қўғатилган. Шунингдек, 253 та ҳолатда маъмурий ишлар юритилиб кўриб чиқиш учун судларга юборилган. 2023 йил 1 чорагида эса божхона органлари томонидан 31 та ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган. 44 та ҳолатда эса маъмурий ишлар юритилиб кўриб чиқиш учун судларга юборилган.
Хулоса қилиб айтганда, тегишли органлар истеъмолга яроқсиз ва ноқонуний тамаки маъҳсулотларига қарши курашяпти, лекин бу кураш етарли эмас. Ўзбекистон ҳудудига кирган атиги бир қутти сифатсиз тамаки фуқароларимиз саломатлигига жиддий хафв туғдириши мумкин. Шундай экан бу заҳри қотилга қарши, нафақат тегишли органлар, балки ҳар биримиз курашишимиз керак. Зеро, сифати кафолатланмаган маҳсулот, саломатлик учун энг хавфли !

    Бошқа янгиликлар