Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янги Наманган туман бўлими ўтказилган тезкор тадбирда, Наманган шаҳар “Марказ” электр таъминоти гуруҳ устаси У.И. фуқаро М.Н.нинг хонадонида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилганлиги ҳолати бўйича далолатнома расмийлаштирмаслик эвазига фуқро Н.Р. орқали 8 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.






