АсосийJinoyat

Самарқандда 39 ёшли эркак 6 ва 8 ёшли ўғилларини сим билан бўғиб ўлдирди

'Самарқандда 39 ёшли эркак 6 ва 8 ёшли ўғилларини сим билан бўғиб ўлдирди'ning rasmi

Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов darakchi.uz'га маълум қилди.

Маълум бўлишича, бугун, 17 май куни соат 03:00 ларда Тойлоқ туманида эркак Россияга ишлаш учун кетган турмуш ўртоғини бегона шахслар билан ишқий муносабатда бўлгани ҳақида видео тасвирларини кўрган. Шундан сўнг хотини билан телефон орқали жанжаллашган.

Сўнгра у турмуш ўртоғидан қасд олиш мақсадида уйида ухлаб ётган 2 нафар вояга етмаган ўғлини (2015 ва 2017 йилларда туғилган) қасддан ўлдирган. У бу ҳақида ўзи туман Ички ишлар бошқармасига бориб маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “а”,“в” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи процессуал тартибида ушланган.

    Бошқа янгиликлар