Хитой раҳбари Си Цзинпин ва Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев ўзаро виза тизимини бекор қилиш бўйича битимни имзолади. Бу ҳақда Қозоғистон Президенти матбуот хизмати хабар берди.
Шунингдек, хабарда келтирилишича Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг Хитойга давлат ташрифи чоғида томонлар 20 дан ортиқ ҳужжат имзолашга муваффақ бўлган.






